Финляндияда дунёда ягона бўлган “ақлли” йўл қурилаяпти

Мамлакат ҳукумати ва хусусий компаниялар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган. Мавжуд инфраструктура ва автомобил билан ўзаро алоқани таъминлашга хизмат қиладиган C-V2X технологияси қўлланиладиган автотрассанинг узунлиги 80 км ни ташкил этади. 5G интернети ёрдамида машина йўлнинг ҳолати, ҳаракат иштирокчилари миқдори ҳақида тезкор маълумотга эга бўлиб бориш баробарида, уларни бошқаларга ҳам улашиши мумкин.
Лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллион евро маблағ сарфланиши кўзда тутилган.