Ҳамюртимиз учинчи бўлди

Чимкент-Тошкент йўналиши буйича ҳаваскор велосипедчилар ўртасида ўтказилган веломарафон ўз ниҳоясига етди. Мусобақада мамлакатимиз ва қозоғистонлик жами 100 дан зиёд спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада биринчи ўринни қозоғистонлик Алексей Седовенка, иккинчи ўринни Буюк Британиялик Мэтю Райт эгаллаган бўлса, ҳамюртимиз Шохруҳ Юнусов маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Тадбир ташкилотчилари бу каби мусобақалар мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга, соғлом турмуш тарзи тарғиб этилишига хизмат қилишини таъкидладилар.