Иқлим ўзгариши масалалари пойтахтимизда ўрганилмоқда

БУГУН Тошкент шаҳрида давом этаётган икки кунлик Марказий Осиё иқлим ўзгариши конференцияси ўз ишини якунлайди.
Жаҳон банки ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни ривожлантириш, шунингдек, Марказий Осиёда унинг таъсирини юмшатишдир.
Ушбу лойиҳа доирасидаги биринчи конференция 2018 йилнинг 24-25 январ кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтган эди.