Паркинсон касалига чалинишнинг яна бир сабаби маълум бўлди

ШВЕЦИЯЛИК олимларнинг таъкидлашича, кўричаги олиб ташланган инсонлар Паркинсон касаллигига камдан-кам чалинади.
Мутахассислар ўтган ярим аср мобайнида тахминан 1,7 миллион бемордан олинган маълумотларни ўрганиб, шундай хулосага келдилар. Ушбу шахсларнинг ҳар минг нафаридан 1,17 нафарига аппендицит ташхиси қўйилган ва кўричаги олиб ташланган экан. Бу борада жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганларда Паркинсон хасталигига чалиниш бошқаларга нисбатан 19,3 фоизга камайгани ҳам маълум бўлди.
Шу билан бирга, мутахассислар Паркинсон касаллигидан азоб чекаётган 849 нафар кишининг касаллик тарихини ҳам таҳлил этдилар. Маълум бўлишича, уларда бу хасталик бошқаларга нисбатан ўртача 3,6 йил кечроқ пайдо бўлган.
Тадқиқот муаллифларининг тушунтиришича, бу кўричакда мавжуд бўлган алфа-синуклеин оқсили билан боғлиқ. У асаб касалликлари ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Кўричак жарроҳлик йўли билан олиб ташланганда, ушбу модданинг илдизи ҳам қирқилади.