Санкциялардан Россия эмас, АҚШ чарчади

“BLOOMBERG” нашрига республикачи сенатор Марко Рубионинг берган интервюсида айтилишича, конгресс ва Давлат департаменти Россияга нисбатан санкциялар жорий этиш борасида чарчаган.
“Шу боисдан, – деган сенатор, – биз бироз ортга чекиниб фикримизни жамлаб олишимиз ва Москвага нисбатан узоқ таъсир этувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш ҳақида ўйлашимиз керак. Чунки, конгресснинг Россияга иқтисодий чоралар қўллашни жорий этишдан ҳам муҳим ишлари кўп”.
Мақолада айтилишича, илк пайтларда конгрессменлар Москвага нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўлланилишига доир лойиҳаларга қизиқиш билан қараб, қизғин муҳокама қилган бўлсалар, бугунги кунда бу мавзу энг зерикарли масалага айланган. Боз устига, Европа ва бошқа давлатларнинг АҚШ санкцияларига хайрихоҳ бўлмаётгани кузатилмоқда.
Аввалроқ сенаторлар Марко Рубио ва Крис ван Холлен «Хорижий давлатларнинг сайловларга аралашуви тўғрисида»ги қонун ташаббускорларидан ва Россия иқтисодиётига инвестициялар киритилишини таъқиқлаш тарафдори бўлган эдилар.
Нашрнинг маълум қилишича Путиннинг “санкцияларга эътибор бермай, ўз ишимизда давом этишимиз лозим”лиги шу тарзда ижобий натижаларини бермоқда.