БМТ расмийси Нетаняхуни танқид қилди

Фото: reuters

БМТ Бош котибининг матбуот-котиби Стефан Дюжаррик Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилдаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларини қўшиб олиш тўғрисидаги баёнотини танқид қилди.
«Ҳудуддаги барча аҳоли пунктлари халқаро ҳуқуқ меъёрлари бўйича ноқонуний ҳисобланади ва икки давлатнинг принциплари асосида ҳал этиш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради», – деган БМТ расмийси.
БМТнинг Фаластин масаласидаги позицияси БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли ҳужжатларига асосланади.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху 9 апрел куни бўлиб ўтадиган умуммиллий сайловларда ғалаба қозонса Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги яҳудийларнинг ноқонуний аҳоли пунктларини мамлакатга қўшиб олишни ваъда берган.