Корея Республикаси президенти Ўзбекистонга келади

КОРЕЯ Республикаси президенти Мун Чжэ Ин жорий йилнинг 18−21 апрел кунлари Марказий Осиёга сафар қилади ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.
Мун Чжэ Ин мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев билан икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади.
Корея президенти Марказий Осиёга сафарини 16 апрел куни Туркманистондан бошлайди ва 18 апрелгача ушбу мамлакатда бўлиб, шу куни Тошкентга учиб келади ҳамда 21 апрелгача Ўзбекистонда, 21−23 апрел кунлари эса Қозоғистонда бўлади.