Германия террорчи гуруҳлардан хавотирда

Фото: Пикабу

ГФР конституциясини қўриқлаш бўйича федерал хизмат раҳбари (контрразведка) Томас Халденвангнинг айтишича, ИШИД террорчи гуруҳларининг имкониятларига юзаки қарамаслик лозим. Унинг таъкидлашича, Германия теракт содир этилишига исталган вақт тайёр туриши керак.
Жосуслик хизмати раҳбари террорчилардан кутилаётган хавф даражаси юқори қолаётганини таъкидлаб, Европадаги террорчилар «киберхалифат» шаклида фаолият кўрсатаётганини ва шу асосда ўз тарафдорларини бошқараётгани ва балки қўпорувчилик ҳаракатларига тайёргарлик кўраётганини айтган.
ГФР контрразведкасидаги мавжуд маълумотларга ишонилса, мамлакат ҳудудида террорчи гуруҳларга алоқадорларнинг сони нисбатан кўпайган ва уларниннг қарийб 2240 кишини ташкил этади.