Грузияликлар янги қамоқхона қурилишига норозилик билдираяпти

МАМЛАКАТ пойтахти Тбилисига яқин бўлган Рустави шаҳри аҳолиси тўрт кундан буён намойиш уюштириб, янги қурилаётган қамоқхоналарга қарши эканликларини билдирмоқдалар.
Ҳукумат қарийб минг нафар маҳбусга мўлжалланган иккита ахлоқ тузатиш муассасаси қуришни режалаштирган. Қамоқхона деворлари билан аҳоли яшайдиган биноларнинг оралиғидаги масофа 30 метрни ташкил этади. Худди ушбу ҳолат шаҳарликларнинг норозилигига сабаб бўлаяпти. Улар фарзандларимиз маҳбуслар билан ёнма-ён вояга етишларини ҳамда хавфсизлигимиз таваккал остида қолишини истамаймиз, демоқдалар.