ФРАНЦИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

ЖОРИЙ йилнинг 16-17-апрел кунлари Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Ян-Баптист Лемуан бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлади.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади ва турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.
Делегация аъзолари Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюриб, Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаларини амалга ошириш жараёни билан танишади.