Навоийда қанча ўрмон бор?

НАВОИЙ вилоятида 7 та давлат ўрмон хўжалиги мавжуд бўлиб, жами ўрмонзорлар 2944362 гектарни ташкил этади. 2016 йилда вилоятда 8379 гектар ўрмон барпо этилган бўлса, 2017 йилда 8465 ҳамда ўтган йили 8495 гектар ўрмонзорлар барпо этилган.
Вилоятнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган ерларда саноатбоп писта, доривор коврак, наъматак, суғориш имконияти мавжуд бўлган майдонларда эса терак, тол, жийда, қайроғоч каби дарахт ва ўсимлик турларидан иборат маданий ўрмонлар плантация усулида барпо этилаяпти. Хусусан, айни вақтгача 1200 гектардан ортиқ писта, 80 гектардан зиёд терак, 500 гектар коврак, 200 гектар наъматак плантациялари ташкил этилган.
Навоий вилояти ўрмон хўжаликлари томонидан Хатирчи туманидаги Тинчлик, Навбаҳор туманидаги Янги ҳаёт, Нурота туманидаги Чуя ва Конимех туманидаги Шодибек қишлоқларига жами 15 200 туп манзарали кўчат етказиб берилган. Шунингдек, мазкур хўжаликлар томонидан Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон барпо қилиш ишлари учун 94 тонна саксовул, қандим, черкез каби дарахт ва бута уруғлари тайёрланиб, Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигига етказиб берилган. Бундан ташқари, Томди, Учқудуқ, Конимех туманларининг чўл ҳудудларида 41 тонна саксовул уруғлари сепиб, маданий ўрмон барпо этилган.