Пекин йирик халқаро тадбирга тайёргарлик кўрмоқда

ХИТОЙ Ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, жорий йилнинг 25-27 апрел кунлари Пекин шаҳрида ўтказиладиган «Бир макон — бир йўл» лойиҳасининг иккинчи форумида 37 та давлат раҳбарлари иштирок этади.
«Пекинда 25-27 апрел кунлари бўлиб ўтадиган «Бир макон — бир йўл» лойиҳасининг иккинчи форуми Хитой ҳаётида жорий йилнинг асосий халқаро воқеаси бўлади. Форум ишида давлат ва ҳукуматларнинг 37 нафар раҳбари иштирок этади», — деди Хитой ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари.
Унинг таъкидлашича, тадбирда Халқаро валюта фонди директори Кристин Лагард ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ҳам қатнашади.
Мазкур халқаро тадбирда мамлакатииз президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши ҳам кутилмоқда.