Озарбайжон 2020 йилдан Европага газ экспортини бошлайди

Фото: oilcapital.ru

ОЗАРБАЙЖОН газини Транс-Адриатика газ қувури (TAP) орқали экспорт қилиш келгуси йилнинг иккинчи ярмидан бошланади. Журналистларга бу ҳақда давлат нефт компанияси (SOCAR) Инвестициялар бошқармаси бошлиғи Воқиф Алиев хабар берди.
«Озарбайжон газини Транс-Адриатика газ қувури орқали тижорий экспорт қилиш келгуси йилнинг иккинчи ярмидан бошланади, аниқ қайси ойдан бошланишини эса айта олмайман. Синов юборишлар балки вақтлироқ бошланиши ҳам мумкин», – деган В.Алиев.
У шунингдек, Транс-Анатолия газ қувури /TANAP/ қурилиши ишлари режа бўйича давом этаётгани ва жорий йилнинг 1 июлида газ қувури Озарбайжон газини Европага экспорт қилишга тўлиқ тайёр бўлишини маълум қилган.
Қайд этиш керак, ТАР газ қувури қурилишига 4,5 млрд евро сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, у “Жанубий газ йўлаги” лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.