Мексикада зўравонлик авжида

Фото: Euronews

БУНГА жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида 8493 нафар одам ўлдирилганини мисол сифатида келтириш мумкин. Расмий рақамларда қайд этилган бу рақам мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида жиддий муаммолар борлигини кўрсатмоқда.
Ўтган 2018 йил эса энг шафқатсиз йиллардан бири сифатида мамлакат тарихи саҳифаларидан жой олди: бир йил давомида жиноий гуруҳлар томонидан 33 500 киши ўлдирилди.
Мамлакат президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор Миллий гвардия тузиш қарорида якдил қолмоқда ва унинг фикрича, қуролли кучларнинг мазкур тури зўравонликка қарши курашишда муҳим омил бўлади. Қайд этиш керак, ҳукумат 2006 йилда наркобаронларга қарши уруш бошлаганидан буён бутун Мексика зўравонликлар гирдобида қолди ва ҳар йили минглаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлаяпти.
«Биз кўпроқ жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳақида қайғуришимиз керак. Шу боисдан ҳам, армия ва флотнинг бизга ёрдам беришига қаратилган Конституцион ислоҳотлар ўтказиш таклиф этилди», — деб таъкидлаган давлат раҳбари.