Ўш шаҳрида “Турк дунёсининг маданий пойтахти” халқаро фестивали бўлиб ўтди

ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти томонидан Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳри 2019 йилда “Турк дунёсининг маданий пойтахти” деб элон қилинган эди. 20-21 апрел кунлари шаҳрида шу муносабат билан халқаро фестивал бўлиб ўтди.
“Турк дунёсининг маданий пойтахти” деб номланган фестивал доирасида қадимий шаҳарда илмий-маданий анжуманлар, кўргазмалар ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этди.
Фестивалда иштирок этган 20 дан зиёд давлатлар делегатлари қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Жумладан, тадбирда мамлакатимизнинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов ҳам қатнашди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон ҳозирча ТУРКСОЙга аъзо эмас, ташкилотнинг кузатувчиси мақомига эга.