1915 йил воқеалари: аслият ва иғво кураши

ТУРКИЯ тарих ҳамжамияти (TTK) томонидан 1915 йил 24 апрел воқеаларига бағишланган «Усмонийлар давлатида қўзғолон, террор ва арманлар иғвоси» номли тўрт тилга таржима қилинган кўп қисмли ҳужжатли филм суратга олинди.
TTK раҳбари Рафиқ Туроннинг айтишича филмни омма эътиборига ҳавола этишдан мақсад бугунги кунда арманлар «геноцид» деб дунёга жар солаётган воқеликка рўй-рост баҳо беришдир. Туроннинг таъкидлашича, Туркия узоқ йиллардан буён арманларнинг асоссиз эътирозига қарши курашиб келмоқда. ТТК томонидан ишланган филм ҳам 1915 йил воқеаларини ҳаққоний акс эттиришга қаратилган.
«Филмда ўша даврнинг воқеалари асл ҳолича акс эттирилган ва барча воқеалар архив ҳужжатларига асосланган. Филм етти – «1915 йилдаги террор ва қўзғолон», «1915 йилги кўчириш ва жойлаштириш», «Диаспора, дипломатия ва ташвиқот», «АСАЛА: олов ва қон», «Қалбаки ҳужжатлар ва аслият», «Тарихсиз дипломатия», «Биринчи отилган ўқ: 1915 йилдаги мусулмонларга қарши зўравонлик» деб номланган қисмлардан иборат.
Айни пайтда филм устида сўнгги ишлар олиб борилмоқда ва у TRT телеканали орқали намойиш этилади.