Йўрға тувалоқлар табиатга қайтмоқда

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан “Оролга ҳаёт қайтмоқда” шиори доирасида мамлакатимизнинг Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро уюшмаси Қизил китобига киритилган ноёб қуш – 1000 бош йўрға тувалоқ Мўйноқ ҳамда Қўнғирот туманларида табиатга қўйиб юборилди.
Ушбу қушлар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.
Қайд этиш керак, ўтган март ойида ҳам 2382 бош йўрға тувалоқ Қизилқум чўли кенгликларига қўйиб юборилган эди. Йўрға тувалоқлар ҳозирда асосан Қизилқум чўлларида яшайди.