Шимолий Македонияда янги президент сайланди

СИЁСАТЧИ Стев Пендаровски мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди.
Социал-демократлар иттифоқи томонидан номзоди илгари сурилган Стев Пендаровски 99 фоиз овозлар санаб бўлингандан кейин, сайловда қўли баланд келгани маълум бўлган. “Президентлик сайловининг натижалари биз, халқимиз тобора яқинлашиб бораётган мақсадимиз – НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун кафолатланган йўлни таъминлайди», – деган Пендаровски овоз бериш натижалари эълон этилгач.
Сайлов комиссиясининг маълум қилишича, Пендаровски 52 фоиз, унинг рақиби – мухолифатдаги ВМПО-ДПМНЕ партияси вакиласи Гордан Силяновски-Давкова 45 фоиз овоз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида Греция парламенти Македония давлати номини Шимолий Македония деб ўзгартиргандан сўнг унинг НАТО аъзоси бўлишини маъқуллаган эди. Афина мамлакатни Македония номи учун НАТОга аъзо бўлишига 10 йилдан бери тўсқинлик қилиб келарди.