“Boeing” носозликларни сир тутган

АМЕРИКАНИНГ “Boeing” корпорацияси ўзи ишлаб чиқарган 737 MAX учоқларининг маълумотлар тизимида муаммолар борлигидан шу турдаги лайнер Индонезияда ҳалокатга учрамасидан бир йил олдин хабар топган.
“The Wall Street Journal” журнали ўз манбасига таяниб ёзишича, компания носозликни сир тутиб келган ва фақатгина ўтган йилнинг октябрида муаммо борлигини қисман тан олган.
Маълумки, “Boeing” 737 MAX ҳаво лайнерларидан фойдаланиш АҚШ ва бир қатор мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонда муайян муддатга тўхтатилган. Бунга ушбу ҳаво лайнери билан билан боғлиқ ҳалокатлар сабаб бўлган. Жумладан, 2018 йилда Индонезияда 737 MAX денгизга қулаб тушиб 189, жорий йилнинг 10 мартида Эфиопияда ҳалокатга учраб 157 инсоннинг умрига зомин бўлган эди.