Сооронбай Жээнбеков: Қирғизистон уран қазиб олмайди!

ҚИРҒИЗИСТОН Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков 4 май куни Конституцион палата судялари билан бўлиб ўтган учрашувда фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний манфаатлари ҳимояси доимий эътиборда бўлишини таъкидлади.
Давлат раҳбари суҳбат чоғида бугунги кунда мамлакат аҳолисини ташвишга солаётган масала – Иссиқ кўл вилоятининг Қизил-Омпол конида ўран қазиб олиш истиқболи хусусида ҳам тўхталиб ўтди. «Биз келажак авлодларга ягона жамият, ҳуқуқий давлатнинг мерос қилиб қолдиришимиз керак. Ўсиб келаётган авлод учун тоза, яшил табиатни ҳам асрашимиз лозим. Шу муносабат билан таъкидлашим мумкинки, ҳозирда уран қазишни йўлга қўйиш масаласидаги гап-сўзлар одамларимизнинг қизғин баҳс-мунозарасига сабаб бўлмоқда. Фуқароларимиз бу масалада хавотирга тушяпти. Қатъий айтишим мумкин — Қирғизстонда уран қазилмайди!», — деган жумладан Сооронбай Жээнбеков.
«Яна бир бор такрорлайман, Қизил-Омполда уран қазиш йўлга қўйилмайди. Очиғини айтаман, жамоатчиликнинг жиддий норозилигига сабаб бўлишига ҳукуматнинг бу масалага лоқайдлик билан қарагани сабаб бўлди. Бебаҳо бойлигимиз бўлган Иссиқ кўлни биз янги сайёҳлик мавсумига тайёрлаётган бир пайтда бу каби ҳаракатларнинг содир этилишини мен мавсумни чипакка чиқариш ва сайёҳлик соҳасини барбод қилишга қаратилган ғаразли ният деб баҳолайман. Шу боисдан, ватандошларимга мурожаат қилиб айтаманки, бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Сиз фаол фуқаролик мавқеингизни кўрсатдингиз, биз яна бир марта Қирғизистон очиқ фуқаролик жамияти мамлакати эканини намоён этдик.
Бизнинг жонажон Қирғизистонимиз — бу тоза экология, тоза сув, тоза ҳаво мамлакатидир! Биз биргаликда бундай табиатнинг йўқ бўлишига йўл қўймаймиз! Уларни кўз қорачиғидек асраймиз!», — дея таъкидлаган Сооронбай Жээнбеков.