ЕИ шошилинч саммит чақирди

ЕВРОПА Кенгашининг шошилинч саммити 28 май куни ўтказилиши кутилмоқда. Унда ЕКнинг бош институтлари раҳбарлари сайланиши кўзда тутилган.
Европа Кенгаши президенти Доналд Туск Руминиянинг Сибиу шаҳрида ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари билан бўлиб ўтган норасмий учрашувдан сўнг шу ҳақда баёнот берган.
Тускнинг айтишича, саммитда ЕКнинг бош институтларига номзодлар илгари сурилади. «Бу жараён тезда, самарали ва келишувларимиз доирасида ҳал этилиши лозим. Агарда консенсусга эришиш қийин бўлса, у ҳолда бу борада овоз бериш масаласи июн ойига қолдирилади», – деган Европа Кенгаши раҳбари.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, жорий йилнинг 23-26 май кунлари ЕИ мамлакатларида Европарламентга сайловлар ўтказилади.