Доналд Трампнинг ўғли сенатга чақирилди

Фото: Getty Images

АҚШ президентининг ўғли – кичик Доналд Трамп Россия билан келишув борасидаги суриштирувлар доирасида сенаторларнинг саволларига жавоб бериши учун чақирилди.
Сенат раиси Ричард Беррнинг чақирув қоғозига биноан сенаторлар ҳузурида ҳозир бўлишга розилик билдирган президентнинг ўғли иккинчи марта жосуслик ишлари бўйича қўмита аъзоларининг саволларига жавоб беради. Кейинги ойга белгиланган учрашув икки, тўрт соат давом этиши кутиляпти.
Бу ҳақда хабар берган манбанинг айтишича, саволлар борасида ҳеч қандай чеклов бўлмайди. Сенаторлар Москвадаги “Trump Tower” бўйича ҳам, компаниянинг Россиядаги адвокати Наталя Веселницкая билан 2016 йилда бўлиб ўтган суҳбат мавзуси хусусида ҳам президент ўғлини саволларга тутишлари мумкин.
Томонлар шунингдек, бу кичик Доналд Трампнинг қўмита ҳузурида охирги кўрсатмаси бўлишига келишиб олганлар. Аввалига давлат раҳбарининг ўғли март ойида кўрсатма беришга рози бўлган, кейин бу ишни апрел ойига қолдирган эди. Бироқ, бу гал ҳам ваъдасида турмагач, унда судга чақирилиш хавфи туғилганди.
АҚШ президенти бу ҳолни ўғлига нисбатан «жуда адолатсизлик» деб изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мамлакат президенти ўғли Доналд 2016 йилда Нью-Йоркда президентлик сайловидаги рақиби Хиллари Клинтонга қарши обрўсизлантирувчи далиллар тўплаш учун россияликлар билан учрашгани ҳақида очиқчасига баёнот берган эди.