Хитойда молия вазирининг собиқ ўринбосари 15 йилга қамалди

ХИТОЙ Халқ Республикаси Молия вазирининг собиқ ўринбосари Чжан Шаочунга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Судланувчи порахўрликда айбдор деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва унга 6 млн юан миқорида жарима солинди. У совға тариқасида олган, ноқонуний йўллар билан қўлга киритган пул ва қимматбаҳо буюмлар давлат эгалигига ўтказилган.
Суд эшитуви жараёнида маълум бўлишича, Чжан Шаочун 1995 йилдан 2018 йилгача турли лавозимларда ишлаган вақтида учинчи шахсларнинг манфаатини кўзлаб мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ва 66,98 млн юан миқдорида пора олган.
Судланувчи айбини тан олиб, жиноятга қўл урганидан афсусда эканини билдирган.