“Сариқ нимачали”ларнинг сиёсий мақсадлари йўқ”

ЖОРИЙ йилнинг август ойида G7 давлатларининг саммити бўлиб ўтиши кутилаётган Биарриц шаҳрига сафари чоғида Франция Республикаси президенти Эмманюэл Макрон журналистлар билан учрашди. ОАВ вакилларининг давлат раҳбари билан бўлган мулоқотида мамлакатда кузатилаётган “сариқ нимачали”ларнинг намойишлари ҳақида ҳам фикр билдирилди.
Хусусан, президент “сариқ нимачали”лар сиёсий мақсадларни кўзламаётганини таъкидлаб: “Менимча, ҳозир бу ишни давом эттираётганлар (намойиш иштирокчилари)нинг сиёсий мақсадлари мавжуд эмас. Биз ўз ишимизни қилдик, энди ҳар ким сайловларда ўз овози билан иштирок этиши, номзодлари бўлса, уни илгари суриши мумкин. Демократия – шанба кунлари юз бераётган воқеалар дегани эмас”, – деди.
Франция етакчиси ўз чиқишида норозилик намойишлари ўтказаётганларни хотиржам бўлишга чақириб, замонавий жамиятда кўплаб зўравонликлар содир этилаётганини таъкидлаган. “Ярим йил аввал ўз ҳаётини, ғурурини ҳимоя қилиб чиққан, бундай яшашга рози бўлмаган эркак ва аёлларни ҳурмат қиламан. Мен ўз томонимдан илк марта – 10 декабрда ўтказилган матбуот-анжуманида бундай ҳаракатларга ундаётганларга нисбатан фикримни билдирган эдим”, – деган Макрон сўзида давом этиб.