Америка элчихонаси бепул инглиз тили курслари ташкил этади

АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасида жойлашган “Америкага дарча” хонасида бўлиб ўтадиган бепул инглиз тили курсларига қабул бошланганини эълон қилди.
Уч ой давом этадиган инглиз тили курсларида 16 ёш ва ундан ошганлар қатнашишлари мумкин. Синов топширишга рўйхатдан ўтиш учун https://forms.gle/noi5kxtzzxkJHNcG7 линкни босиш ҳамда ўз даражангизга мос келадиган курсни танлашингиз, талаб этилган барча маълумотларни киритишингиз керак бўлади.
Инглиз тилни билиш даражаси бошланғич бўлса, “English in Use” курсларига ёзилиш мумкин. Мазкур курс инглиз тилини ўрганишни давом эттириш ва тил малакасини оширмоқчи бўлганлар учун мўлжалланган.
Инглиз тилни ўрта ёки юқори даражада биладиганлар эса “English for Success” курсларига ёзилишлари мумкин. Ушбу курс талабаларнинг университетларда муваффақиятга эришишда стратегияларини ишлаб чиқариш ва стандардлаштирилган халқаро TOEFL yoki IELTS каби имтиҳон тестларига тайёрланишлари учун мўлжалланган.
Тестлардан фақат бирини танлаш мумкин. Рўйхатдан ўтиш чоршанба, 23-майга қадар давом этади. Электрон почтага тасдиқ хати келсагина, рўйхатдан ўтган ҳисобланилади. Тест Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 27 -31- май кунлари ўтказилади.
Инглиз тили курслари 2019 йил 5-июунда бошланади.