Украиналик боксчи чемпионлик камаридан маҳрум этилди

ЖАҲОН бокс уюшмаси (WBO) украиналик оғир вазндаги жаҳон чемпиони Александр Усикни чемпионлик камаридан маҳрум этди.
Ташкилот раҳбари Франсиско Валкарселнинг айтишича, спортчи ўта оғир вазн тоифасига ўтгани учун ушбу қарорга келинган ва украиналик бокчси бундан буён ушбу вазн тоифасида жангга тушмайди. Унинг ўрнига Кшиштоф Гловацки “вақтинчалик” чемпион деб эълон қилинган. Полшалик боксчи ҳақиқий чемпионга айланиши учун Супер сериянинг иккинчи мавсуми ярим финалида чемпионликка яна бир даъвогар – Майрис Бриедис билан жанг ўтказиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Александр Усик супер серияда мутлоқ чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган жангда Тони Беллюни мағлубиятга учратгач, ўта оғир вазн тоифасига ўтишини эълон қилганди.
Ўтган йилнинг июл ойида Усик WBSS супер серияси доирасида ўтказилган финал жангида россиялик спортчи Мурод Гассиевни мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Украинанинг ўша пайтдаги президенти Пётр Порошенко мазкур жангни “Украина курашининг тимсоли” деб атаганди.
Спорт сиёсийлаштирилишини истамаган спортчи эса ҳатто «Украина қаҳрамони» фахрий унвонини рад этган эди.