Елим идишлар табиатга хавф солмоқда

Фото: MilitaryArms.ru

ЖАҲОН океанлари куни муносабати билан Халқаро ёввойи табиат жамғармаси (WWF) матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, ҳар йили дунё океанларига 5 тоннадан 12 тоннагача елим буюмлар ташланяпти.
Шунинг билан бирга, дунё океанларидаги барча чиқиндиларнинг қарийб асосий қисмини елим идишлар ташкил этмоқда. Улар озуқалар ёрдамида денгиз жониворларининг организмига тушиб, уларнинг нобуд бўлишига сабаб бўляпти. Бундан ташқари, глобал иқлим ўзгариши, атмосферада ис гази миқдорининг ортиб бориши ҳам океанлар ҳаётини издан чиқармоқда.
“Тунец, треска, палтус ва найза-балиқ сингари йирик йиртқич балиқларни аввалги миқдорига қайтаришнинг иложи йўқ. Уларнинг сони тобора камайиб кетяпти. Маржон қоялари ҳам иқлим ўзгариши туфайли катта зарар кўрмоқда”, – дейилади WWF ҳисоботида.