Хитойлик тўққиз ёшли қиз 19 қаватдан тушиб кетиб омон қолди

Фото: newpost.gr

ҲОДИСА мамлакатнинг Шэнчжэн шаҳрида рўй берди. Маълум қилинишича, қизча лифтда бўлган. Охирги йўловчи 19 қаватда тушиб қолганидан сўнг, лифт тўсатдан катта тезликда пастга қулашни бошлаган.
Қизча бундан саросимага тушмаган, қўрқиб кетмаган. Аксинча, катта тезлик билан ҳаракатланаётган лифтни тўхтатишга уриниб, барча тугмаларни босишни бошлаган. Бахтли тасодиф туфайли лифтнинг биринчи қаватга яқинлашиш арафасида тезлиги камайиб тўхтаган ва қизалоқ хотиржам тарзда ундан чиқиб кетган.
Қизалоқ билан бўлган суҳбатда, у омон қолишига фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш лозимлиги бўйича ўқув машғулотларида иштирок этгани унга ёрдам берганини таъкидлаган.
Ушбу ҳолат акс этган видеоёзув интернет тармоғида катта тезликда тарқалиб кетди.