Бухорода халқаро турнир бошланди

Бухоро шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Умумий соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақага дунёнинг 20 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ полвонлар иштирок этмоқда.
Мусобақада ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаган полвонлар олтин медал ва 3 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланади. Иккинчи ўрин соҳибларига кумуш медал билан бирга 2 минг доллар берилади. Учинчи ўринни эгаллаган икки спортчининг ҳар бирига бронза медали ва 1 минг долларлик пул мукофоти топширилади. Турнирда беллашувларни катта тажрибага эга халқаро тоифадаги ҳакамлар бошқариб боради.
Бугун мусобақанинг биринчи турига старт берилади.