Ўзбекистон вакили UNWTOда аккредитациядан ўтди

БМТ ҳузуридаги Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг Мадрид шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида Бош котиб Зураб Пололикашвили мамлакатимизнинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниевни ушбу ташкилотнинг доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқлади.
Учрашувда Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Бош котиб 2020 йилда Самарқанд шаҳрида UNWTO нинг Европадаги минтақавий комиссияси 65-йиғилишини ўтказиш борасидаги ташаббусини Ўзбекистонҳукумати қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Зураб Пололикашвилининг таъкидлашича, UNWTO томонидан 2020 йилда Европа минтақавий комиссиясининг 65-йиғилиши ўтказилади. Самарқандда ташкилотга аъзо барча давлатлар сайёҳлик соҳасида Ўзбекистоннинг улкан салоҳияти, “Ипак йўли” лойиҳасидаги етакчи роли, шунингдек, мамлакатнинг сайёҳлик соҳасига хорижий инвесторларни жалб қилиш соҳасида олиб бораётган ишларига юқори баҳо берди.