Германия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи мамлакатимизга ташриф буюрмоқда

ЖОРИЙ йилнинг 12-13 июн кунлари Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламенти Давлат котиби М.Штюбген бошчилигидаги Германиянинг ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг мамлакатимизга ташрифи кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамроҳлигида мазкур делегация вакиллари бугун, 12 июн куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» МККда Қишлоқ ҳўжалиги техникаси, ўсимликшунослик, чорвачилик ва Ўзбекистонда қайта ишлаш бўйича “AgroExpo Uzbekistan/Agrotech Expo” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этишади.
Шунингдек, пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг «Bukhara» залида Ўзбекистон-Германия Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича иккинчи йиғилиши ўтказилади. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ҳамда Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламенти Давлат котиби М.Штюбген томонидан қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид келишувлар имзоланади.