“Huawei” янги операцион тизим яратди

ХИТОЙнинг “Huawei” компанияси Америка технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга киришди. Хусусан, ширкат ўзи томонидан яратилган операцион тизимида ишловчи миллион партиядаги смарфтонларни ишлаб чиқарди.
Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, “Huawei” операцион тизими “HongMeng” деб аталади. Унинг ёрдамида Android иловаларини юклаб олиш ҳам мумкин. Ҳозирча янги операцион тизим Mate 30 ва Mate 30 Pro га ўрнатилган бўлиб, шу йилнинг кузида сотувга чиқарилиши мўлжалланган.
“Huawei” компанияси смартфонлар ва телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик компания ҳисобланади. Ўтган ойда АҚШ савдо вазирлиги ширкатни қора рўйхатга киритиш ҳақида қарор қабул қилган. Бу эса “Huawei” Америка технологияларидан фойдалана олмаслигини ҳамда махсус рухсат олмасдан туриб АҚШ бозорида савдо қила олмаслигини билдиради.