АҚШ портидаги кемадан катта миқдордаги кокаин топилди

Фото: EPA/UPG

АҚШнинг Филаделфия портида Шарқий Пенсилвания округи тарихидаги энг йирик кокаин контрабандаси фош этилди.
Прокуратура ахборотида айтилишича, портдаги кемалардан бирида Америкага 16,5 тонна кокаин келтирилган. Гиёҳвандлик моддасининг умумий баҳоси бир миллирад доллардан зиёд экани айтилмоқда.
Шу муносбат билан кеманинг бутун экипажи ҳибсга олинган. Айни вақтда уларнинг барчасига расман айблов эълон қилинган.