2022 йилги жаҳон чемпионати бошқа мамлакатга кўчирилиши мумкин

ФИФА 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини бошқа мамлакатга кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунга УЕФА собиқ президенти Мишел Платинининг коррупция билан боғлиқ ишга жалб этилгани сабаб бўлган.
Хорижий ОАВларда «Олтин тўп» совринининг тўрта карра соҳиби Платини коррупция ишларига алоқадорликда гумонланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жумладан, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мезбонлигини аниқлашда пора аралашгани, бунда Мишел Платинининг ҳам қўли борлиги айтилмоқда.
Қайд этиш керак, Платини 2007 – 2015 йилларда УЕФА президенти сифатида фаолият кўрсатган.