Жорий йил бошидан буён Эронда 190 тонна “оқ ажал” йўқ қилинди

ЭРОН Ислом Республикасида йил бошидан буён 190 тонна гиёҳвандлик моддаси мусодара этилган. Гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш хизмати бошлиғи, генерал Муҳаммад Масъуд Зоҳидийнинг айтишича, уларнинг аксарияти мамлакатнинг шарқий чегара ҳудудларида ушлаб қолинган.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтишга уринган жиноий гуруҳ аъзоларидан бир қанчачи йўқ қилинган. Генералнинг таъкидлашича, мамлакат полицияси гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашишда етарли тажриба тўплаган. Бу борада ўқув курсалари ташкил этилаётгани, бошқа давлатларнинг тажрибалари ўрганилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакат гиёҳвандлик моддалари контрабандасига қарши курашишда илғорлардан саналади. Эрон полициясининг саъй-ҳаракати туфайли дунё опиум савдосининг 80 фоизи, героин ва морфин олди-бердисининг 40 фоизининг олди олинмоқда.
Эронга гиёҳвандлик моддалари Афғонистондан келтирилади. 2001 йилда АҚШ бу мамлакатдаги жангари гуруҳларга қарши кураш бошлаганидан бери гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган.