“Coca-Cola” қарийб бир асрдан буён спортга ҳомийлик қилиб келмоқда

Фото: Business Insider

АМЕРИКАНИНГ “Coca-Cola” ва Хитойнинг йогурт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “China Mengniu Dairy”компаниялари Олимпия ўйинларига ҳомийлик қилиш борасида тарихдаги энг йирик шартномани имзоладилар. “Financial Times”нинг хабар беришича, мазкур компаниялар 2021-2032 йиллар оралиғида ўтказиладиган қишки ва ёзги олимпия ўйинлари учун 3 млрд доллар ажратишга қарор қилган.
Қайд этиш керак, “Coca-Cola” қарийб 100 йилдан буён катта спорт ўйинларига ҳомийлик килиб келади. Шунинг билан бирга, Халқаро олимпия қўмитасининг анъанавий ҳамкори ҳисобланади. Бу гал компания, катта спортга ҳомийлик қилишда Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилишга қарор қилган.
Йогурт ишлаб чиқаришга ихтисослашган “China Mengniu Dairy” компаниялари гуруҳи рақобатчиси “Yili”компанияси билан Хитой бозорининг деярли ярмини назорат қилади.