Қозоғистондаги ҳарбий омбордаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар бор

Иллюстрация. Фото: apostrophe.ua

ТУРКИСТОН вилояти (Қозоғистон)нинг Арис шаҳридаги ҳарбий аслаҳалар омборидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки нафарга етди. Яна 15 нафар киши эса касалхоналарнинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳалок бўлганлардан бири ҳарбий хизматчи, иккинчиси оддий фуқаро экани айтилмоқда. Мамлакат Бош вазири Асқар Мамин мазкур масалага бағишлаб ўтказилган ҳукумат йиғилишида ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирган.
Соғлиқни сақлаш вазири Элжон Биртановнинг айтишича, тиббий ёрдам сўраб 165 киши мурожаат этган бўлса, улардан 89 нафари даволаниш учун ётқизилган, 76 нафарига эса амбулатор шароитда ёрдам кўрсатилган.
Шунинг билан бирга, ўнлаб болаларнинг бедарак йўқолгани, афтидан, улар ота-оналарига хабар қилинмасдан эвакуация қилингани айтилмоқда.