Трамп Конгресс розилигисиз Эронга уруш очиши мумкин

Фото: Фото:Global Look Press

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни Конгресснинг розилигини олмасдан бошлаши мумкинлигини маълум қилди.
Оқ уй соҳиби Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг “Hill” нашрига берган интервюсида бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатларни олиш талаб этилиши ҳақидаги фикрига шундай муносабат билдирган.
Қўшма Штатлар етакчиси, шунингдек унинг администрацияси Сенат ва Вакиллар палатасини бу ҳақда хабардор этишини таъкидлаган.
Президент Доналд Трамп Эронга авиазарбалар беришни тўхтатиш ҳақида буйруқ берганини, уни бекор қилиш ҳақида топшириқ бермаганини билдирган. Унинг айтишича, ОАВ бу борадаги буйруқни нотўғри талқин қилган.