Афғонистонда кўприклар портлатилди

Иллюстратив сурат. Фото: YouTube

БУГУН, 25 июн куни эрта тонгда «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Тоҳар вилояти ҳудудида вилоят маркази ва юзлаб қишлоқларни ўзаро боғлаб турган кўприкни портлатдилар.
Энди юзлаб қишлоқларнинг аҳолиси вилоят марказига бориш учун вйланма йўллардан юришларига ва кўп вақт сарфлашларига тўғри келади.
Маълумотларга кўра, жангарилар бундан ташқари, Қундуз вилоятида ҳам камида учта кўприкни портлатганлар.