Франция Иорданияни қўллаб-қувватламоқда

Фото: jordantimes.com

ФРАНЦИЯ Тараққиёт агентлиги ва Иордания ҳукумати ўртасида кредит шартномаси имзоланди. Ҳужжатга кўра, агентлик томонидан 95 млн евро (108,3 млн доллар) миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.
Иордания ҳукумати мутасаддиси Муҳаммад ал-Иссисс мазкур кредит маблағи давлат бюджетини ҳамда маҳаллий ҳокимиятларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланишини маълум қилиб, Суриядаги ҳолат ортидан мамлакатда вужудга келган мураккаб шароитда ёрдам қўлини чўзгани учун Франция ҳукуматига миннатдорлик билдирган.
Ҳужжат имзолаш муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда таъкидланишича, Франция томони 2003 йилдан буён Иорданияни доимий тарзда қўллаб-қувватлаб келмоқда ва халқаро ҳамда минтақавий муаммолар ортидан юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ёрдам кўрсаяпти.