Хитойда дарё остидан ўтувчи метро ишга туширилди

ХИТОЙДАГИ узунлиги жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи Хунахэ дарёси остидан ўтувчи метро йўналишининг синов қатновлари йўлга қўйилди.
Ланчжо аҳолиси ва шаҳар меҳмонларига хизмат кўрсатувчи ерости транспорт тизимини бунёд этишда ўзига хос муҳандислик ечимларидан фойдаланилган. Қайд этиш керак, Гансу вилоятининг маъмурий маркази бўлган Ланчжоу шаҳри Ғарбдан Шарқ томон 5464 км йўлни босиб ўтиб Тинч океанига қуюлувчи Хуанхэ дарёсининг юқори қисмида жойлашган. Шаҳарда уч миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Автомобил йўлларида босим ортиб бораётгани туфайли, ерости транспорт тизимини яратиш зарурати пайдо бўлган ва бу ишга 2014 йилда киришилган эди.
Метро йўналиши биринчи навбатининг узунлиги 25,9 км дан иборат бўлиб, шаҳарнинг тўрт туманини ўзаро боғлайди.