Маҳбусларга пенсия тўланиши мумкин

Иллюстратив сурат.

ОЛИЙ Мажлис Қонунчилик палатасида «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлашни назарда тутади.
Бугунги кунда озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган пенсия ёшидаги шахсларнинг умумий сони қарийб 1000 нафарни ташкил этади. Ушбу шахсларга пeнсия таъминотининг тўхтатиб қўйилиши, уларнинг қарамоғида бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга ҳам таъсир қилади. Шу сабабли, жазони ўтаётган шахсларнинг пенсиясини ишончнома асосида учинчи шахслар томонидан олиш тартибини ҳам кўриб чиқиш таклиф этилган.
Хорижий давлатларда, жумладан, Испания, Чeхия, Норвeгия, Франция, Португалия, Гeрмания, Грeция, Нидeрландия, Швeция, Россия, Украина, Бeларусь каби давлатларда маҳкумларга ёшга доир, ногиронлик ва бошқа ҳуқуқий асослар бўйича пенсия тўловини амалга ошириш тартиби белгиланган.