Россияда иқлим исиши 2,5 баробар тезлашган

Суратда: Владимир Путин. profile.ru иллюстрацияси

ОСАКАДА бугун «Катта йигирматалик» форуми ўз ишини якунлади ва шу муносабат билан унда қатнашган давлат раҳбарлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этиб, журналистларнинг қатор саволларига жавоб берди.
Россия етакчиси Осакадаги форум самарали ўтганини таъкидлаб, Япония раҳбариятига ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирган. Унинг айтишича, иштирокчи мамлакатлар форумда муҳокама этилган тўрт йўналиш бўйича маълум келишувларга эришганлар.
Путин, ўз чиқишида АҚШни алқаб, Америка экология муаммоларини бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини маълум қилганини таъкидлаб, буни яхши ҳолат сифатида баҳолади. Россия эса Париж келишуви борасида зиммасига олган барча мажбуриятларни бажаришга тайёрлигини билдирган.
«Бу масала биз учун ўта муҳим. “Росгидрометцентр” маълумотига кўра, бизда иқлим исиши сайёрамизга нисбатан 2,5 баробар тез бораяпти. Бу биз учун жиддий чақириқ. Ҳар қадамда сув тошқинлари, доимий музликларнинг эриши, у ерларда аҳоли яшаш жойларининг кўплигини инобатга олсак, бу ташвишлидир. Биз иқлим ўзгаришларига қарши ишлашимиз керак», — деган жаноб Путин, бу борада Россия янги технологиялардан фойдаланишини маълум қилиб.