Иқлим ўзгариши дунё иқтисодиётига 2,400 трлн доллар зарар келтиради

Фото:nashicanada.com

ИҚЛИМ ўзгариши натижасида 2030 йилга бориб, дунё бўйича 80 млн иш ўрни йўқотилиши мумкин. Шунинг баробарида, глобал иқлим ўзгариши туфайли кўрилган зарар миқдори 2,400 трлн долларни ташкил этиши тахмин қилиняпти. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг янги ҳисоботида маълум қилинган.
ХМТнинг таъкидлашича, юқоридаги маълумотлар энг камтарона ҳисоб-китобларга кўра келтирилган. Ҳақиқатда эса, бу рақамлар булардан бир неча баробар ортиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, сайёрамизнинг глобал исишидан биринчи навбатда фермерлар ва қурувчилар азият чекиши кузатиларкан. Яъни, ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши қишлоқ хўжалиги соҳасини мураккаб аҳволга солиб қўйса, қурилиш соҳасидаги ишчилар жазирама офтоб остида ишлагилари келмайди.
Маълум бўлишича, соғлом одам юқори намлик шароитида 35 даражагача иссиққа дош бериши мумкин бўлгани ҳолда, бу ҳолат организмга ортиқча юк тушишишга сабаб бўларкан.
Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида 2030 йилга бориб, иш ўрни қисқариши айнан ушбу икки соҳада кузатилиши таъкидланган.