Америкалик миллиардер одам савдоси билан шуғуллангани учун қамоққа олинди

Фото: Getty Images

МИЛЛИАРДЕР Жеффри Эпштейн 2002-2005 йиллар мобайнида Ню-Йорк шаҳарларида жинсий мақсад учун вояга етмаганлар савдоси билан шуғуллангани маълум бўлди.
Ушбу айлов билан у қамоққа олинди. 8 июл куни мазкур айбловлар бўйича илк суд эшитуви бўлиб ўтади. Миллиардерга қўйилган айбловлар исботланса, Америка қонунчилигига мувофиқ у узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ж1953 йилда туғилган Жеффри Эпштейн 18 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқада бўлгани учун илгари ҳам судланиб 13 ой қамоқда ўтирган. Миллати яҳудий бўлган Жеффри «J. Epstein and Co», «Financial Trust Co» ширкатларининг эгаси ҳисобланади. Исботини топган гап-сўзларга қараганда у турли карчалон ва миллиардерларга, мисол учун Лес Векснер каби яҳудий ишбилармонларни фоҳишалар билан таъминлаб турган.