Оддий сув ичиш озишга ёрдам беради

Фото: Money Crashers

БРИТАНИЯЛИК олимлар овқатланишдан ярим соат олдин бир стакан сув ичиш орқали уч ойда 44 фоизга озиш мумкинлигини исботладилар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, доимий тарзда сув ичиш моддалар алмашинувини яхшилаш баробарида, организмдаги очлик ҳиссини камайтиришга хизмат қилади. Суюқлик ошқозоннинг маълум қисмини тўлдиргани боис, очқаш нисбатан камаяди. Табиийки, бу ҳолат ортиқча вазн тўпланишига йўл қўймайди.
Экспертлар бунинг учун фақатгина оддий, газланмаган сув ичилиши кераклигини тавсия этганлар. Бошқа ҳар қандай суюқлик, жумладан, газланган сувлар, чой ёки мева шарбатлари озишга ёрдам бермайди.