НАТОнинг 5 йиллик умри қолди

АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденнинг фикрича, мамлакатнинг амалдаги президенти Доналд Трамп иккинчи муддатга сайланадиган бўлса, Шимолий Атлантика алянси беш йилдан сўнг тарқаб кетади.
Байден бундан ташқари, Оқ уй соҳибининг савдо сиёсатини ҳам қаттиқ танқид қилган. Сиёсатчининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги савдо низолари туфайли АҚШ қишлоқ хўжалиги, соҳа компаниялари ҳамда саноати катта талофат кўряпти. Трамп жамоаси эса мумкин қадар бу ҳолатни жамоатчиликка сездирмасликка, савдо урушидан Хитой жиддий зарар кўриб, гўёки АҚШга деярли таъсир кўрсатмаётгани ҳақидаги ёлғонлар билан оммани чалғитмоқда.
Аввалроқ, Жо Байден 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ғалаба қозонса, тенг ҳуқуқлиликни кучайтиришга, ирқчиликка қарши курашишга ваъда берган эди.