Бир завод ва 40 миллион дарахт

Суратда: 2021 йилда Канадада қуриладиган экологик тоза завод

Канада дунёнинг энг экологик тоза мамлакатларидан бири ҳисобланади. Бу билан мамлакат аҳолиси ҳақли равишда фархланишлари баробарида, атроф-муҳит софлигини сақлаб қолиш учун доимий равишда қайғурадилар. Мамлакатда қандай лойиҳа амалга оширилмасин, биринчи галда унинг табиатга кўрсатадиган салбий таъсири ўрганилади. Шу асосда, лойиҳа бўйича муайян қарорга келинади.
Бундан ташқари, Канада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, муқобил энергия ускуналарини ишлаб чиқариш борасида ҳам етакчи давлатдир. Яқинда мамлакатда “Carbon Engineering” компаниясининг лойиҳаси тасдиқланган экологик тоза заводи ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Мазкур корхона ҳаво таркибидаги CO2 – карбонат ангидридни сўриб, ундан синтетик ёқилғи ишлаб чиқаради. Қолаверса, завод атмосфера ҳавосини тозалашда ҳам бебаҳодир.
Компания мутахассисларининг таъкидлашича, ҳавони тозалаш борасида бундай заводлардан биттаси 40 миллионта дарахт қиладиган ишни бажаради. Завод қурилиши 2021 йилда бошланади.