ХОТИН ЭРИДАН КЎП ПУЛ ТОПСА…

Фото: static.mk

БОСТОН университети ходимлари салкам 1100 нафар эр-хотин жуфтлигига оид маълумотларни таҳлил қилишди. Олимларнинг аниқлашича, кимнинг хотини ишлаб ундан кўп пул топса, ўша эркакнинг саломатлигида муаммолар бор. Ўзининг хотинига иқтисодий жиҳатдан қарам бўлган эркакларда юрак хасталиги, сурункали ўпка касалликлари ва ошқозон яраси касаллигига чалиниш кузатилган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, эркаклар оиланинг асосий боқувчиси ҳисобланмай қўйилгач, кўп тамаки чека бошлайди, спиртли ичимликларни ҳам меъёридан ортиқ истеъмол қилади ва тўғри овқатланишга риоя этмайди. Шу тариқа улар ўзларининг кучли жинс вакилларига доир ҳаракатлари даражасини оширмоқчи бўлишади. Дарвоқ, яқинда Иллинойс университети олимлари ишлаб эридан кўп пул топадиган аёлларда тез-тез депрессия аломатлари намоён бўлишини аниқлашди.
Ушбу вазиятда эркакда ҳаммаси аксинча бўлади. Агар у оиланинг асосий боқувчиси бўлса, вақт ўтиши билан руҳий хотиржамлиги ортади. Фарзандлари ҳақида ғамхўрлик қилиш учун ишга бориш аёлларнинг руҳий хотиржамлигини англатмайди. Бундай қадамни ташлаш эса оталарнинг руҳий хотиржамлигида жуда муҳим.
Шундай қилиб, хатти-ҳаракати анъанавий гендер ролларига мос келмайдиган эркаклар ва аёлларда руҳий хотиржамлик даражаси пасаяди. Эҳтимол, бундай одамлар жамиятда хатти-ҳаракатлари салбий қабул қилинишини билишади. Бу эса уларнинг руҳий саломатлигини бузади. Тадқиқотчилар иш ҳақи ва оилавий бюджетга қўшаётган ҳиссаси ошиши оилада тенглик тарафдорлари бўлган аёлларнинг руҳий саломатлигига унчалик таъсир кўрсатмаслигини таъкидлашмоқда.