Каримовдан кейинги даврлар: «Жосус-жосус» ӯйини қурбони Жаслиқ ва Мирзиёев ҳақида нималар дейди?

Иллюстратив сурат

ӮЗБЕКИСТОН Ҳарбий суди ҳукмига кӯра собиқ маҳбус, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида яшовчи Ӯрмонали Қурбоналиевга у қамоқда ӯтирган йиллардаги пенсия пули тӯлиқ тӯланадиган бӯлди. Бу фақат Ӯзбекистондаги эмас, дунёнинг деярли ҳамма мамлакатларидаги энг оғир жиноятлардан бири – жосусликда айбланган Қурбоналиевни оқлаш йӯлидаги навбатдаги суд ҳукмидир. Олдинроқ у бу модда бӯйича жиноят этмаганлиги исботланиб, судда оқланганди. Бунгача эса, у 3 йилу 10 кун давомида қамоқда ӯтирганди. Лекин Ӯрмонали Қурбоналиевнинг ӯзи ҳалигача кучда қолган яна бир жиноий модда – давлат чегарасини бузиб ӯтиш бӯйича ҳам оқланганидан кейингина адолат тӯлиқ қарор топишини айтмоқда.

Етти ухлаб тушга кирмайдиган айблов
2015 йилнинг декабр ойи. Кӯчага бир юмуш билан чиққан Қурбоналиев уйига қайтиб келмади. Унга Шириндаги милиция бӯлимига кириб ӯтишни айтишди. У ерда ундан фуқаро кийимидаги кишилар нималарнидир сӯраган бӯлдилар-да, Ховосга олиб кетишди.
Ӯрмонали келавермагач, унинг индамасдан қаергадир кетиб қолиш одати йӯқлигини билган оила аъзолари хавотирга тушишди. Устига олдинроқ ҳам милиция ходимлари Қурбоналиевни ҳеч бир огоҳлантиришсиз олиб кетиб, бир неча ой дараксиз кетганини, уни қидирмаган жойлари қолмаганини ҳали унутишгани йӯқ эди.
“Сӯраб-суриштириб, излаб-излаб болаларимнинг дадасини Ховосдан топдик. Лекин ҳеч ким у киши нега қамаб қӯйилганини айтмади”, – деди Ӯрмоналининг турмуш ӯртоғи Саломат.
Ӯрмоналининг ӯзи ҳам нега ҳибсга олишганини билмасди. Дастлабки тергов давомида эса, уни қӯшни мамлакат фойдасига жосуслик қилишда айблай бошлашди. Ӯрмонали етти ухлаб тушига кирмаган бу айбни тан олмади. Дӯқ қилишди, қӯрқитишди, қийноққа солишди, лекин терговчилар истаган қоғозга қӯл қӯймади. Вилоят маркази – Гулистонга олиб кетишиб, сӯроқлар давом эттирилганда ҳам ӯзига қӯйилган бирон-бир айбни тан олмади.
“Айтинг, қилмаган, ҳатто ӯйламаган ишни қандай тан олиш мумкин? Ҳаммаси ғирт туҳмат, уюштирилган нарсалар эди. Гувоҳлик берганларнинг ӯзлари ҳам мени кӯрганда, бу одамни танимайман, дейишди. Лекин уларни ташқарига олиб чиқиб, «ҳақини беришгандан кейин» танийманга ӯтишди”, – дейди Қурбоналиев.
Унга кӯра ӯзини жосус деб айтаётган кишиларни ҳаётида биринчи марта кӯриб турган. Ховосга, ҳибсхонага олиб боришгандан кейин улар билан, юзлаштиришган.
Ғирт туҳмат деб айтаётганингиз, жосусликда айблаш қаердан келиб чиқди, сӯрайман Қурбоналиевдан. У ӯша пайтда куракда турмайдиган бу айбловга ӯзи ҳам ҳайрон бӯлганини айтади.
Қурбоналиев терговда ҳам, судда ҳам ӯзига қӯйилаётган айбларни тан олмайди. Лекин аввалига уни танимаган, кейин «таниган» гувоҳларнинг гапларига асосланиб, жосуслик, чегарани бузишда айблашади ва 13 йилга озодликдан маҳрум этишади. Суддан сӯнг ҳеч қанча ӯтмай, Қурбоналиевни Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасига олиб кетишади.

«Борса-келмас»да ҳам қайсарлик қилармикансан?»
Асли касби муаллимлик, ӯзбек тили ва адабиёти ӯқитувчиси бӯлган Ӯрмонали Қурбоналиев на Жаслиқ, на бошқа қамоқхоналар ҳақида билмасди. У ӯзи ишлаган Шириндаги энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи талабаларига ӯзбек адабиётини ӯргатиш, улар қалбида китобга меҳр-муҳаббат уйғотиш учун интилар, ӯзбек тили бойликларини уқтириб, она тилини яхши эгаллашга чорларди. Бунинг учун бор билимини, куч-ғай-ратини сарфларди. У пенсияга чиқаётганда шогирдлари ҳам, ҳамкасблари ҳам малакали, ӯз фанини мукаммал биладиган, саводи кучли муаллим кетаётганига афсусланиб қолишганди.
Лекин Жаслиққа жӯнатмасларидан аввалроқ унга у қамоқхона ҳақида яхшигина маълумот бериб бӯлишди. «Сен кетаётган қамоқхонани «борса-келмас», деб қӯйишибди, кӯрамиз у дӯзахда ҳам қайсарлик қилармикансан?» Бу гапни терговчи қӯйиб, милиционер, униси қӯйиб, буниси қулоғига қуярди.
“Аслида ҳеч бир бандаси фақат Жаслиққа эмас, энг яхши шароит яратилган турмага ҳам тушмасин. Лекин одам кӯникиб борар экан. Жаслиқда яхшигина кутубхона бор экан. Мен кӯп вақтимни китоб ӯқишга сарфлай бошладим”.

Эркин Воҳидов шеърининг кучи
Лекин барибир турма ҳаётига бутунлай аралашмасдан яшаб бӯлмайди. Бир куни уч-тӯртта нотаниш маҳбус Ӯрмонали билан ҳазиллаша бошлашади. Ӯзини мазахлаётгандай сезган, ҳазилга ҳазил билан жавоб беришни истамаган Ӯрмоналининг негадир шеър ӯқигиси келади. У Эркин Воҳидовнинг шеърини ӯқийди. Бирпас орага жимлик чӯкади. Шунда ӯша нотаниш маҳбуслардан келишган қоматли, кӯзлари дӯстона боқиб турган йигит «Кимнинг шеъри бу!», деб сӯрайди. Ӯрмонали унга шеър муаллифини эслатиб қӯйгиси келади: «Менинг энг севимлди шоирим Эркин Воҳидовнинг шеърлари!» У йигит Эркин Воҳидовдан бошқа шеърларни ҳам ёддан билиш-билмаслигини сӯрайди. «Эркин аканинг қайси шеърларини ӯқий?» У йигит ӯзига дадил қараб турган Ӯрмоналига боққанча Эркин Воҳидовдан шеър ӯқишга тутинади. У озгина нафас ростлаётганда Ӯрмонали у шеърни давом эттиради…
“Устимга ёпадиган бирон ёпқич йӯқ эди. Ӯша куни камерага қайтсам, ӯрнимда устга ёпиладиган янги кӯрпа пайдо бӯлибди. Кейинроқ уни ҳалиги йигит бериб юборганини билдим. У Эркин Воҳидовнинг куёви, машҳур академикнинг ӯғли, асли тадбиркор инсон Ҳадятулло экан. У ҳам менга ӯхшаб ҳеч бир гуноҳсиз турмага ташланган экан. Каримов даври тугагач, юртда эсган ёқимли шабадалар Жаслиққа ҳам етиб келди. 2017 йил декабр ойи охирларида Ҳадятулло оқланиб, озод этилганини эшитиб, худди ӯзим ёруғликка чиққандайин қувондим”, – деди Ӯрмонали Қурбоналиев.

«Маҳбуслар ӯзларини одам дея ҳис қила бошлашди»
Собиқ маҳбуснинг айтишича, Мирзиёев даврида Жаслиқдаги шароит бутунлай ӯзгарган. Маҳбуслар ӯзларини одам дея ҳис қила бошлашган. Айниқса, назоратчилар, уларнинг буйруқларини бажаришга тайёр айрим маҳбуслар томонидан ҳақоратланган, хӯрланган, экстремизмда айбланганлар, бошқача айтганда, диний айбловлар билан қамалганлар. Назоратчиларнинг маҳкумларга, маҳбусларнинг бир-бирларига муносабатлари ӯзгарган. Нуқул яхши тарафга. «Биз фақат Жасликда эмас, бутун мамлакатда яхши ӯзгаришлар бӯлаётганани эшитиб, хурсанд бӯлардик. Озодликдаги одамлар бунга унчалик эътибор бермасликлари мумкин: мен қамоқдалигимда мамлакатда китобга бӯлган муносабат, одамларни китоб ӯқишга жалб этилиши, халқимиз орасида қори, қориялар мусобақаси ӯтказилишини эшитиб, севинганча икки сӯзни такрорлардик: «Бӯлар экан-ку!» Энг яхши китобхонга машина, энг кучли қорига -машина, қориялардан уч нафарига Каъбатуллоҳни тавоф қилиш учун имконият- текин йӯлланма…
Ӯрмонали Қурбоналиев бу сӯзларни айтар экан, энтикиб олади. Унинг айтишича, Жаслиқда ҳам китоб ӯқишга шароит кучайтирилади.
“Жаслиқнинг китобхонаси анчагина бой. Бахтим бор экан, у ерда китобсеварлар жамияти бошлиғи бӯлдим. Ана шу нарса менга қӯл келди. Хоҳлаган китобимни олиб ӯқий олардим. Менинг энг яқин сирдошим, дӯстим китоб эканлигини Худо билди… Ӯша ердаям менга имконият яратди. Китобхонадаги китобларни бир чеккадан ӯқийвердим”.
Китоб билан вақт ӯтказган яхши. Лекин ҳеч бир айбсиз қамоқхонада умр ӯтказиш ҳам ҳар қандай кишига алам қилади. Ӯрмонали уйига, фарзандларига юборган хатида янги ёзган шеърларини юборар ва ӯзининг айбсизлигини айтарди.
Мирзиёевнинг Каримов давридан фарқли ва адолатли сиёсатини кӯраётган Қурбоналиевлар оила бошлиғининг айбсизлигини исботлаш учун тегишли ташкилотларга мурожаат эта бошладилар. Айниқса, Қурбоналиевнинг турмуш ӯртоғи Саломат тиниб-тин-чимади. «Сиз декабристкасиз», деди ӯша кунларда унга асли кавказлик қӯшниси.
Ӯрмоналини Жаслиқдан Тоштурмага ӯтказишар экан, Саломатда ҳам, фарзандларида ҳам умид кучайди…

3 йилу ӯн кунга чӯзилган адолат тантанаси
2018 йил ноябр-декабр ойларида қайта суд бӯлди. Тергов, олдинги суд жараёнида Қурбоналиевга асоссиз айблар қӯйилгани исботланди. Ёлланган гувоҳлар Ӯрмоналига туҳмат қилганликларини, унинг қамалиши ташкилотчилари нималарни ӯргатишган бӯлса, шуларни айтишганини тан олишди. Сохта гувоҳларнинг иккитаси – бир эркак ва бир аёл Ширин шаҳридан, биттаси Бекободдан эди. Аёллардан бири агар Қурбоналиевга қарши гувоҳлик бермаса, СНБ ходимлари иккита ӯғлингни ӯйла, икковиниям умрини қамоқда чиритамиз, дейишганидан сӯнг ночор қолганини айтди. Йиғлаб-йиғлаб…
Мамлакат Конституциясининг 25 йиллиги арафасида Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2700 нафар маҳбусни озод этиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Ўшанда қилган чиқишида Мирзиёев «кўп-кўп одамларнинг адолатсиз қамалгани» ва ҳануз қамоқда ўтирганини айтганди.
Адолат кеч бӯлса ҳам қарор топди. 3 йилу ӯн кундан кейин. Қурбоналиев ӯзини нега қамашгани сабабини ҳалигача яхши билмайди. Лекин таҳлилчи-ларнинг айтишларича, у Каримов давридаги Ӯзбекистон ва Тожикистон орасидаги совуқ муносабатлар қурбони бӯлган.
“Совуқ уруш натижасида оддий одамлар жабрланишди. Улар жосусликда, чегара бузишда, гиёҳванд моддалар ташишда айбландилар.Ӯзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам анчагина одам жосуслик, Ватанга хиёнатда айбланиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилдилар. Мен Ӯрмонали Қурбоналиев ҳам ана шу совуқ урушнинг қурбонларидан бири бӯлган, деб ҳисоблайман”, – деди маҳаллий таҳлилчилардан бири. – “Буни унинг аслида қаерда туғилиб-ӯсганидан ҳам билса бӯлади”.
Ӯрмонали Қурбоналиев аслида Тожикистоннинг Деваштич (собиқ Ғончи) ноҳиясидаги Яхтан қишлоғида дунёга келган. У собиқ Ленинобод Давлат педагогика институтини ӯзбек тили ва адабиёти ӯқитувчиси ихтисоси бӯйича тугаллаган. У билан бирга ӯқиган ҳамсабоқлари, у билан бирга ишлаган ҳамкасблари Қурбоналиевнинг ӯз соҳасининг билимдони, ӯта саводли мутахассис эканлигини айтишади.
СССР парчаланиб кетгач, эндиликда ӯтган асрнинг 90-йилларида Қурбоналиев турмуш тақозоси билан Тожикистондан қӯшни Ӯзбекистонга кӯчиб ӯтади. Ширин шаҳридаги энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида дарс берар экан, ҳамкасблари, ӯқувчилари, уларнинг ота-оналари унинг кучли билим эгаси, юқори малакали мутахассис бӯлиши билан бирга виждонли, оқкӯнгил, ҳалол инсон, меҳрибон дӯст эканлигини айтишарди. Айни шу хислатларини яхши билганликлари учун на ҳамкасблари, на Ширин шаҳрида уни таниган-билганларнинг биронтаси Қурбоналиевга қарши гувоҳлик бермади.
Қамоқдан озод бӯлиб қайтгач эса, пенсия ёшида бӯлишига қарамасдан, тажрибали муаллимни коллежга ишга таклиф этишди.
“Мен на ҳамкасбларим, на шогирдларимдан биронтасида менга нисбатан зиғирча шубҳа, гумонсираш, ҳадиксираш, ӯзини четга тортишни сезмадим. Қайтага ҳаммаси қадрдонларча муносабатда бӯлишмоқда. Авваллари қандай бӯлса, шундай”.

Қурбоналиев шундай дея, биз у билан суҳбатлашаётган пайтдан икки соатгина олдин бӯлган воқеани айтиб берди:
“Коллежда собиқ ӯқувчимни кӯриб қолдим. Фамилияси эсимда йӯқ, исми Дилдора. Йиғлаганча олдимга чопиб келиб, кӯришди. Юзимдан ӯпар экан, сизни отамдайин яхши кӯраман, деди. Йигитлар ҳам уйга кӯргани келишди. Шундай лаҳзаларда қирқ йил ӯқитувчилик қилганим учун хурсандчилигим ичимга сиғмайди”.

«Китоб бировга сотмайди»
Инсон иродасини синдирмоқчи бӯладилар. Уни ҳар кӯйларга соладилар. Жисман маҳв этишлари ҳам мумкин. Лекин иродали инсон эгилмайди, бу-килмайди ва синмайди ҳам!
Бу гапларни шогирдларига такрорлашни яхши кӯрадиган Ӯрмонали Қурбоналиев Жаслиқда иродаси бӯшларга ӯхшаб ӯй-хаёлга берилмади. Қайтага у ердаги имкониятлардан фойдаланди. Бир нечта достон, ӯнлаб шеърлар ёзди.
“Энди шу қамоқда ётгандан кейин одам дардини кимгадир айтиши керак-ку. Қамоқда энг яқин сирдош ҳам китоб бӯларкан. Дардингизни тинглайди-ган, бировга сотмайдиган, айтмайдиган китоб. Кӯп китоб ӯқирдим. Лекин бу ҳам қаноатлантирмади. Юрагимда кимгадир айтишим керак бӯлган дард, фикрлар пайдо бӯлди. Мирзиёев шарофати билан қамоқхонада шароит пайдо бӯлди, ёзишни бошлаб юбордим. Аввал Спитамен ҳақида, сӯнг унинг хотини Одатида ҳақида. Сурхондарёнинг Денов туманидан ҳоким бор эди. Абдуса-мад ака деган. Бир йил ҳоким бӯлиб, қамалиб кетган. Шу одам бир воқеани ҳикоя қилиб берганди. Шу эртак асосида Хитой босқинига алоқадор қилиб, Сурхон афсонаси деган достон ёздим. Минг йилдан ҳам олдинги воқеалар… Ҳикмат, ҳасад ҳақида бир-икки нарсалар ёздим”.
Шундан кейин турмада ӯтирган маҳбус Имом Бухорий ҳақида достон яратади. Тоштурмага кӯчиришгандан кейин эса, Форобий ҳақида яна бир достон ёзди. «Қаранг, биз ӯз тарихимизни яхши билиб бораверсак, кӯнглимизда аждодларимиз ҳақида фахр ҳисси пайдо бӯларкан. Бир манбада ӯқиб қолдим. Форобий олтмиштадан ортиқ тил билар экан. Бундай полиглотлар олдин ҳам, ҳозир ҳам бармоқ билан санарли. Агар Арастуни муаллими аввал дейишган бӯлишса, Форобийни муаллими соний дея аташган. Форобийнинг бунчалик улуғ одам эканлигини билгандан кейин уни бошқатдан ӯргандим. Фалсафада Кампанелла асарлари қандай ӯрганилса, Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» ҳам шундай ӯрганилади. Буюк олим замонидан минг йил олдин ӯтиб кетган. Ҳозирги замон талаб қиладиган давлатчилик сиёсатини у минг йил олдин кӯрсатиб берган экан. Бу нарсаларни ӯқиб-билгандан кейин энди Форобий ҳақида ёзмасам, туролмаслигимни, сездим», дейди Ӯрмонали Қурбоналиев.

(bbc.com дан олинди)